Ўзбекистон | 21:10 / 11.09.2025
3252
1 дақиқада ўқилади

Уч вилоятда мактаб ўқувчилари тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асослари бўйича ўқитилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Татаристоннинг «Алабуга» ташкилоти ўртасида ўқувчи ёшларни касбга тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Татаристон Республикасининг «Алабуга» АЖ бош директори ўринбосари Илдар Тазутдинов билан учрашди.

Учрашувда «Алабуга» ташкилоти билан Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазирлик ва «Алабуга» ўртасида ўқувчи ёшларни касбга тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида мактаб ўқувчиларини “Business Cats” компьютер иқтисодий стратегияси асосида тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига ўқитиш дастури амалга оширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид