Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади ватанга қайтарилади
Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилгани таъкидланмоқда.
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги металл қабул қилиш пунктида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади ватанга қайтарилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
«2025 йил 11 сентябр куни Қозоғистон Республикаси Олмаота области Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган «LGN Metal» корхонасида юз берган портлаш оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Или райони полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарга кўра, Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди.
Таъкидланишича, марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган. Қозоғистон томони билан тергов жараёнида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Маълумотларга кўра, ҳудуддаги металл қабул қилиш шохобчаларидан бирига тўпланган темир-терсаклар орасига портлатилмаган миналар келиб қолган. Бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган.
Номаълум объект портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, уларнинг барчаси ўзбекистонлик ишчилар экани маълум бўлган. Портлашдан сўнг воқеа жойига барча хавфсизлик кучлари етиб келган.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
20:29 / 11.07.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида олти ойда 140 нафарга яқин инсон вафот этди
20:34 / 10.07.2026