Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА ўзбек клубларига жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиси учун пул тўлайди
Футболчиларнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки учун рекорд даражадаги 355 миллион доллар дунё клублари ўртасида тақсимланади.
Кенгайтирилган клуб имтиёзлари дастури (CBP) доирасида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва финал босқичида иштирок этган футболчилар учун рекорд даражадаги 355 миллион долларни клублар ўртасида тақсимлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати билан таққослаганда, дастур доирасида тўловлар 70 фоизга ошган. Шу вақтда ФИФА 440 та клубга 209 млн доллар ажратган эди. Худди шунча маблағ Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатига футболчиларини қўйиб юборган 416 та клуб ўртасида тақсимланди. 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун тўловлар миқдори 70 миллион долларни, клубларни қўллаб-қувватлаш дастури биринчи марта қўлланган 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун эса 40 миллион долларни ташкил этган.
2023 йилда ФИФА ва Европа клублари ассоциацияси (ЕКА) ўртасида янгиланган ўзаро англашув меморандуми имзоланди, натижада жамғарманинг миқдори оширилди. Илгари компенсация фақат футболчилари жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиққан жамоаларга тўланар эди. Энди маблағни мусобақанинг саралаш ўйинларига футболчиларни қўйиб юборадиган клублар ҳам олиши мумкин.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа қатнашади. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Мавзуга оид
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
19:49 / 30.11.2025
Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлди
23:03 / 27.11.2025
Португалия ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди
23:12 / 25.11.2025