Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИда украиналиклар вақтинчалик ҳимоясидан воз кечиш режаси келишиб олинди
Евроиттифоқ давлатлари вақтинчалик ҳимоя ўрнига украиналик қочқинларга уйига қайтишига ёки иш ва ўқиш асосида яшаш учун рухсат олишига ёрдам бериши мумкин, дейилади Европа Иттифоқи кенгаши тавсияларида.
Фото: Omer Messinger / Getty Images
Европа Иттифоқи Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши туфайли ўз мамлакатини тарк этган Украина фуқароларини вақтинчалик ҳимоя қилишни босқичма-босқич бекор этишни режалаштирмоқда. ЕИ кенгаши томонидан 16 сентябр, сешанба куни қабул қилинган умумий тавсиялар қочқинларнинг Украинага қайтишини ёки Европа Иттифоқи давлатларида бошқа қонуний яшаш мақомларига ўтишни таъминлашга қаратилган.
«Европа Иттифоқининг Украина халқи билан бирдамлиги ўзгармаслигича қолмоқда. Шу билан бирга, Украина халқига ўз мамлакатини тиклашга ёрдам бериш учун уйга қайтишга имкон берадиган кунга тайёргарлик кўриш оқилона қарордир», — деди Дания иммиграция ва интеграция вазири Кааре Дювбад Бек.
Дания вазирининг сўзларига кўра, ЕИ Украинага қайтиш «аста-секин ва барқарор реинтеграцияга урғу берган ҳолда» амалга ошишини таъминлашни мақсад қилган. Хусусан, Европа Иттифоқи ҳукуматлари украиналик қочқинларга «Украинага танишув ташрифига» рухсат бериши мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:05 / 24.02.2026
Оқ эмас, кўк-сариқ байроқ кўтардик – Зеленский урушнинг 4-йилида мурожаат йўллади
19:33 / 24.02.2026
АҚШ Россиянинг режасидан анча олдин хабар топганди. Украинлар ва европаликлар нега бунга ишонмаган?
15:44 / 24.02.2026
ЕИ кенгаши Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қила олмади
14:29 / 24.02.2026