Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазо секторидаги уруш мамлакатни тан олиш жараёнини тезлаштирди – Фаластин ТИВ
Фаластин ташқи ишлар вазири ўринбосари Умар Авадалла Ғазо секторидаги уруш туфайли халқаро ҳамжамият томонидан мамлакат давлатчилигини тан олиш жараёни тезлашганини айтди.
«Фаластин давлатининг тан олиниши кўп йиллик дипломатик фаолият давомида тўпланган ва ривожланган жараён натижасидир. Бундан ташқари, бу эътирофлар Фаластин халқига қарши геноцид ва Исроилнинг Ғарбий қирғоқдаги, жумладан, Қуддусдаги Фаластин халқи ҳуқуқларига тажовузлари фонида содир бўлмоқда», деди Умар Авадалла.
Унинг қўшимча қилишича, Фаластиннинг яна бир қанча давлатлар томонидан тан олиниши «икки давлат тўғрисидаги қарорни амалга ошириш йўлидаги энг жиддий амалий қадам» бўлди. Шунингдек, у «Фаластин давлати бўлмаган янги Яқин Шарқнинг яратилиши саробга айланганини» айтди.
Аввалроқ Буюк Британия, Канада ва Австралия расмийлари Фаластин давлатини тан олганини маълум қилганди. Шунга ўхшаш қарор яқин орада Франция ҳукумати томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Санаб ўтилган давлатлардан ташқари, Фаластинни БМТга аъзо 193 давлатдан яна 147 таси тан олган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026