Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: ЕИ "Дружба"дан келадиган РФ нефтига қарши чораларни муҳокама қиляпти
Еврокомиссия Россия нефтининг Венгрия ва Словакияга етказиб берилишига қарши савдо чораларини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Европа Иттифоқи Россиядан қолган нефт импортига қарши савдо чораларини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг манбаларига кўра, гап Венгрия ва Словакияни таъминловчи «Дружба» қувури ҳақида кетяпти. Кейинги қадамлар Европа комиссияси даражасида муҳокама қилинмоқда.
Будапешт ва Братислава ҳозиргача Москва таъминотига муқобил вариант топа олмади ва уларнинг энергия хавфсизлигига таҳдид солаётган чора-тадбирларни тўсиб қўйди.
Бироқ, чоралар Европа Иттифоқига 19 сентябр куни тақдим этилган янги, 19-санкция пакети бўйича таклифлар билан боғлиқ эмас. У Россиядан суюлтирилган газ импортини тақиқлашга қаратилган. Бундан ташқари, чекловлар Москванинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи 100 дан ортиқ нефт танкерларига, шунингдек, Россия энергия ресурслари савдосини осонлаштирадиган учинчи мамлакатлардаги корхоналарга қаратилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
10:45 / 18.07.2026
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20 / 18.07.2026
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30 / 18.07.2026