Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия билан Украина ўртасида воситачи бўлмайди, бироқ музокара майдонига айланишга тайёр – Тўқаев
Қозоғистон раҳбарининг фикрича, иккала томон ҳам барча баҳсли масалалар бўйича мулоқот олиб боришга қодир.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарода воситачи бўлмайди, бироқ икки давлат ўртасидаги музокаралар майдонига айланиши мумкин. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.
Унинг фикрича, иккала томон ҳам барча баҳсли масалалар бўйича мулоқот олиб боришга қодир.
«Ҳарбий ҳаракатлар давом этиши билан кўплаб масалалар: ҳудудий, тарихий, миллий, тил ва, албатта, сиёсий масалалар устма-уст қўйилмоқда. Ҳа, ҳудудий масала ҳозир энг асосий ва энг қийин масала, аммо унинг музокаралар столи атрофидаги амалий ечими тарихий мавзудаги мунозаралар туфайли кўринмаяпти ва бу ерда турли хил фикрлар, шу жумладан ғайриоддий ва ҳатто экзотик фикрлар ҳам мавжуд. Шунга қарамай, музокараларни давом эттириш керак. Агар Россия ва Украина етакчиларининг Қозоғистонга келиш истаги бўлса, унда музокараларни муваффақиятли таъминлаш учун барча зарур хизматларни кўрсатамиз», деди Тўқаев.
Шу билан бирга, Қозоғистон раҳбари учрашувга махсус тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади. Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган, кун тартибидаги барча асосий масалалар бўйича тафовутлар мавжуд бўлган шароитда натижага умид қилиш, унинг фикрича, нореал ёндашувдир.
«Хулоса қилиб, қатъий айта оламан: биз Украина ва Россия ўртасида олий даражадаги тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш тарафдоримиз, аммо ўзаро тушунишга эришиш учун олдиндан иш олиб бориш керак. Қозоғистон воситачи бўлмаса-да, агар зарурат туғилса, барча даражадаги музокаралар ва учрашувлар жойи сифатида «яхши хизматлар» кўрсатишга тайёр», деб хулоса қилди Қозоғистон президенти.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Қозоғистонда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилганди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
Мавзуга оид
21:27
Тинчлик музокаралари: Украина Донбассдан қўшинларини олиб чиқишга рози эмас
19:30
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
16:31
Украина номидан Россияга кўрсатилаётган босим давом этади – MI6
12:57