Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати талисманларини тақдим этди
Буғу, ягуар ва оқбош бургут «мундиал» тимсоллари сифатида танланди.
Фото: FIFA
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати талисманларини намойиш этди. Турнир Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтади.
Ҳар бир «маскот» мезбон мамлакатни англатади: Канадани дарвозабон буғу Мэйпл, Мексикани ҳужумчи ягуар Зайю, АҚШни ҳимоячи оқбош бургут Клатч.



ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг таъкидлашича, маскотлар «Футбол бўйича жаҳон чемпионати каби қувонч, энергия ва бирдамлик руҳига тўла».
Allow us to officially introduce ourselves. #WeAre26 | #FIFAWorldCup
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) September 25, 2025
Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Унда илк бор 48 та жамоа, жумладан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
20:21 / 21.03.2026
ФИФА Нигерия эътирозини рад этди – Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиш учун курашади
09:45 / 20.03.2026
ФИФА Исроил футбол ассоциациясини жаримага тортди
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
21:07 / 12.03.2026