Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келаётган 10 кунликда қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши прогноз қилинмоқда
Аммо Болтиқбўйида туриб қолувчи антициклон Кавказ бўйида қамалиб, нам оқимларни Каспий, сўнг Қорақалпоғистон орқали юртимизга олиб келиши, баъзи ҳудудларда ёғингарчиликлар юз бериши кутилмоқда.
Келаётган 6-7 кунликда қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши равшанлашмоқда. Бу каби об-ҳаво муҳити халқ тилида “мезон” дейилади. Ушбу даврда кундуз кунлари ҳарорат танага ёқувчи қуёшни, тунлари эса этни жунжитувчи салқинликни тақдим этади.
Октябр ойи бошларида юқорида айтилган антициклоннинг шарқий чеккаси юртимизга таъсир эта бошлайди. Октябр бошларида сентябр ойи сўнгги кунларига нисбатан кундуз кунлари ҳам, кечалари ҳам ҳаво ҳарорати 3-4 даражага пасаяди.
Келаётган октябр кўп йиллик ўртачалаштирилган октябр об-ҳавосига мос бўлиши, айрим вилоятларда совуқроқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ жанубий вилоятлар ва тоғларда кўп йиллик меъёрий қийматлардан иссиқроқ бўлиши аниқ бўлмоқда.
Ёғингарчилик кесимида эса жорий октябр ойи шимолий ҳудудларда кўп йиллик октябрга хос бўлиши, меъёрий қийматдан кўпроқ ёғинлар ёғиши, жанубий вилоятлар, водий вилоятлари ва Бухоро вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош туманларида меъёрдан анча кам ёғингарчилик тушиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:46 / 01.12.2025
Айрим дарахтлар гуллай бошлади. Энди нима бўлади?
17:34 / 26.11.2025
“Экологик вазиятни қисқа фурсатда ўнглаш имконсиз” – об-ҳаво бўйича мутахассислар
17:20 / 22.11.2025
Яна 15 кун қуруқ хавоми?
11:26 / 22.11.2025