Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Палау давлат вазири Густав Айтаро билан учрашди.
Фото: Дунё
"Палау давлат вазири Густав Айтаро жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатишга доир тарихий ҳужжат – қўшма коммюнике имзоланди.
"Ушбу муҳим қадам нафақат ўзаро эзгу ниятимизни ифода этади, балки ҳамкорлик ва шерикликнинг истиқболли келажагига йўл очади.
Ўзбекистон ва Палау ўртасида янги имкониятларни рўёбга чиқариш ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз", дейди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
08:42 / 13.03.2026
Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026