Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Арақчи билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида минтақадаги вазият ва сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.
Бахтиёр Саидов ўзининг маълум қилишича, мулоқот аввалида сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан Эрон томонига таъзия изҳор этилди. Шунингдек, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлик билдирилди.
Томонлар суҳбат давомида минтақадаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашди. Қайд этилишича, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан Ўзбекистон томони барча келишмовчилик ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади. Суҳбат чоғида барча муаммолар фақат мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позиция яна бир бор тасдиқланди.
Томонлар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш халқаро ҳамжамият учун устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026