Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Украина Кремлга ракета зарбалари беришга тайёр
Агар Россия урушни тўхтатмаса, Кремл расмийлари энг яқин бомба бошпанаси қаерда эканлигини билиши керак, деди Украина президенти. Унинг қўшимча қилишича, у Трампдан махсус ракеталарни сўраган.
Агар Россия урушни тўхтатмаса, Кремл расмийлари энг яқин бомба бошпанаси қаерда эканлигини билишига ишонч ҳосил қилиши керак, деди Украина президенти Володимир Зеленский 25 сентябр, пайшанба куни Axios нашрига берган интервюсида. У АҚШ президенти Доналд Трампдан йўқ қилиниши Владимир Путинни музокарага ундаши мумкин бўлган нишонларга зарба бера оладиган махсус ракеталарни сўраганини айтди. «Агар улар урушни тўхтатмаса, барибир уларга бомба бошпанаси керак бўлади», деди Зеленский Кремл ва Россиянинг бошқа куч марказларига зарба берилиши эҳтимолини изоҳлар экан. Бироқ Украина россиялик тинч аҳолига ҳужум қилмайди, чунки «биз террорчи эмасмиз», дея қўшимча қилди Украина президенти.
У, шунингдек, Трамп Украинанинг Россия энергетика инфратузилмаси ва қурол заводларига зарба бериш эҳтимолини қўллаб-қувватлаганини айтди: «Агар улар бизнинг энергетика иншоотларимизга ҳужум қилса, биз уларнинг энергетика объектларига (зарбалар билан) жавоб беришимиз учун президент Трамп буни қўллаб-қувватлайди». Агар Украинага ҳужум қилинса, у «ҳар куни жавоб беради», дея қўшимча қилди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина аллақачон Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган дронларга эга. Бироқ Украина президенти номини айтишдан бош тортган янги Америка мажмуаси Путинга «қўшимча босим» ўтказади. «Биз бунинг устида ишлаймиз», — дея Трампнинг сўзларини келтирган Зеленский.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
09:13 / 09.06.2026