Авто | 21:26 / 27.09.2025
6543
2 дақиқада ўқилади

Мутахассислар 2025 йилнинг энг яхши электромобилларини аниқлади

Kia EV3 2025 йилнинг энг яхши электромобили деб топилди. Бу 2024 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган ихчам электр кроссовер.

Kia EV3 Фото: worldwide.kia.com

Ҳозирги кунда кўплаб машҳур брендлар электромобил ишлаб чиқармоқда. Шу сабабли, кўплаб харидорлар қайси моделга эътибор қаратиш кераклигини аниқлашга қийналади.

Британиянинг Autocar нашри 2025 йилнинг энг яхши 10 та электромобилини эълон қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу моделлар барча рақобатчиларидан устундир.

2025 йилнинг энг яхши электромобиллари ТОП-10:

- Kia EV3

- Hyundai Ioniq 5 N

- Cupra Born

- Renault 5 EV

- Volkswagen ID 7

- Porsche Taycan

- Rolls-Royce Spectre

- Tesla Model 3

- BMW i7

- Skoda Elroq

Kia EV3 2025 йилнинг энг яхши электромобили деб топилди. Бу 2024 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган ихчам электр кроссовер.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Kia EV3 ўз сегменти учун катта масофа захирасига, шунингдек, жуда қулай ахборот-кўнгилочар тизимга эга. Моделнинг яна бир афзаллиги кенг интериер ва сиғимли юкхона деб аталди.

«Гарчанд EV3 бир қарашда ўйинни ўзгартирадигандек туюлмаса-да, барибир сезиларли ютуқ ҳисобланади ва ушбу автомобиллар синфини бироз рақобатбардош қилади», деди Autocar синовчиси Иля Верпрает.

Таъкидланишича, модел амалийлик, самарадорлик, диапазон ва кўп қирралиликни етарлича ҳамёнбоп тўпламда уйғунлаштиради ва рақобатчилар орасида анча жозибадор вариант ҳисобланади.

Унинг катта қувватли (81,4 кВт·соат) аккумулятори рақибларидан устун бўлиб, 375 мил масофани босиб ўтишга имкон беради, аммо камчилиги нархи бўлиб, 32 215 фунт стерлингдан бошланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид