Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти туфайли таъзия билдирди
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков шу йил 28 сентябр куни 94 ёшида вафот этди.
Исмоил Жўрабеков
Президент Шавкат Мирзиёев таниқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти туфайли ҳамдардлик ва таъзия билдирди.
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков шу йил 28 сентябр куни 94 ёшида вафот этди.
У 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича таълим олди. Меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 8-жамоа хўжалигида муҳандис-гидротехник сифатида бошлади. Кейинчалик Суғориш маркази бошлиғи, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи, «Сувқурилиш» трести бошқарувчиси, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, мелиорация ва сув хўжалиги вазири каби лавозимларда ишлади.
Жўрабеков 1985 йилда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Мустақилликнинг илк йилларида бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритди: ижро ҳокимияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, маҳаллий ҳокимликлар ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича хизмат кўрсатди.
Жўрабеков Давлат сув назорати бошлиғи, президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам фаолият олиб борди. Кейинчалик сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилди.
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланди.
«Таниқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон устози Исмоил Жўрабековнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади таъзияда.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025