Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўкилган тишларни ўстирувчи дори 5 йилдан кейин чиқиши мумкин
Япониялик олимлар тўкилиб кетган тишларни ўстирувчи дорининг клиник синовларини бошлади.
Фото: Getty images
Японияда тиш ўсишини рағбатлантирувчи дори воситасининг дунёдаги биринчи клиник синовлари бошланди. 2024 йилда бошланган тадқиқотнинг янги босқичида 30 ёшдан 64 ёшгача бўлган 30 нафар эркак иштирок этмоқда.
Ишланма баъзи сутемизувчиларда тишларнинг ўсишини тўхтатувчи USAG-1 антитанасини кўп йиллик ўрганишга асосланган. Киото университети олимлари унинг суяк морфогенетик оқсили (BMP) билан ўзаро таъсирини блоклаш усулини топди, бу эса тиш тўқималарининг тикланишига йўл очди. Усул онкологияга қарши курашда кенг қўлланиладиган технология - моноклонал антитаначани қўллашга асосланган.
Янги дори венага юборилади. Унинг хавфсизлиги аввалроқ ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда тасдиқланган.
«USAG‐1 блокировкаси тишларнинг ўсишига олиб келиши маълум эди. Бу манипуляция тўлиқ регенерацияга олиб келиши мумкинлигини аниқлаш қолди. Энди биз қўлимиздан нима келишини биламиз», деди Катсу Такаҳаши, Китано шифохонасининг стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлими мудири.
Агар клиник синовлар муваффақиятли ўтса, 2026 йилда олимлар туғма адентия - тўрт ва ундан ортиқ тиш йўқлиги бўлган болаларни даволашни бошлашни режалаштирмоқда. Пировард мақсад - 2030 йилгача ҳаммабоп дори воситасини ишлаб чиқариш.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025