Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат инспекцияси ойлигини ололмаётган Air Samarkand ходимлари манфаатида судга мурожаат қилди
Бандлик вазирлигига кўра, иш ҳақлари тўланмаётгани бўйича авиакомпания ходимларидан ўнга яқин ариза келиб тушган. Меҳнат инспекцияси уларнинг июн-август ойларида тўланмаган 3 ойлик иш ҳақларини ундириш юзасидан жами 1,5 млрд сўмлик даъволар киритди. Суддан кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация ҳам ундириб бериш сўралди.
Фото: Air Samarkand
Air Samarqand авиакомпанияси ўз ходимларининг иш ҳақларини тўламаётгани билан боғлиқ ҳолатни Ўзбекистон Бандлик вазирлиги назоратга олди.
Вазирлик матбуот хизмати 30 сентябр куни берган хабарга кўра, бугунга қадар Air Samarkand'нинг ўнга яқин ходимидан иш ҳақлари тўланмаётгани бўйича аризалар келиб тушган.
“Уларнинг июн-август ойларида тўланмаган 3 ойлик иш ҳақларини ундириш юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жами 1,5 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди.
Даъво талабида қонунчиликка асосан кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсацияни қўшиб ҳисоблаган ҳолда ундириб беришни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилинган”, – дейилади хабарда.
Ватандошлар меҳнат фаолиятларига доир мурожаатларини 1176 ёки (71)-200-06-00 ишонч рақамлари ёки Telegram'даги @munosibmehnat_bot орқали қолдиришлари мумкин.
Аввалроқ Россиянинг элликка яқин фуқароси 3 ойдан бери Air Samarkand'дан маош ололмаётгани ҳақида хабар тарқалгач, компания баёнот берган ва бу муаммони самолётларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ кутилмаган харажатлар туфайли молиявий муаммолар юзага келгани билан изоҳлаган эди. Иш берувчи қарздорликни тезроқ қоплашга “устувор вазифа” деб қаралаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:36 / 18.11.2025
Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш учун асослар кенгайтирилди
23:30 / 09.10.2025
Жанубий Корея президенти туғилишни оширишнинг самарали усулини таклиф қилди
19:37 / 02.10.2025
Британияда меъёрдан ортиқ меҳнат қилган фаррош ишдан бўшатилди
15:45 / 29.09.2025