Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда 5 фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Мамлакат элчихонаси кўмагида Покистонда мушкул аҳволда қолган фуқаро К.И. ва унинг 5 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Фото: "Дунё" АА
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, фуқаро К.И. ўз мурожаатида Покистонда боқувчисиз қолгани, турар жой ва кундалик эҳтиёжлар, хусусан озиқ-овқат учун ҳам зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилди. Улар вақтинчалик турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун маблағ билан таъминланди. Шунингдек, оиланинг Ўзбекистонга етиб олиши учун ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди, бошқа турдаги зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Покистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида, ушбу мамлакатдаги виза тартиботи ва бу ерда бўлиб туриш тартиблари бузилганига қарамасдан, фуқаро ва унинг фарзандларини жарима ва тўловларсиз давлатдан чиқариб юбориш тўғрисида келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчихона ва Миграция агентлиги кўмагида ушбу оилага Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг "Исломобод-Тошкент" йўналишидаги самолётига авиачипталар олиб берилди ва улар 27 сентябр куни ватанга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
01:00
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10:55 / 13.12.2025
Карачида ҳибсдаги ўзбекистонлик: элчихона ишни назоратга олди
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
15:18 / 01.12.2025