Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда педофиллар тўдаси бошлиғи 35 йилга қамалди
Уч фарзанднинг отаси 65 ёшли эркак икки нафар вояга етмаган қизни зўрлагани ва фоҳишаликка мажбурлагани учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Британиянинг Рочдейл шаҳрида мактаб ўқувчиларини зўрлаган педофиллар тўдаси раҳбарига ҳукм ўқилди.
Уч фарзанднинг отаси 65 ёшли Муҳаммад Зоҳид икки нафар вояга етмаган қизни зўрлагани ва фоҳишаликка мажбурлагани учун 35 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Зоҳид шу йилнинг июн ойида 2001 йилдан 2006 йилгача содир этган болаларга қарши кўплаб жиноятлари учун айбдор деб топилган етти кишидан бири эди. Бу ҳақда Британия оммавий ахборот воситалари, жумладан, The Times хабар берди.
Манчестердаги педофиллар тўдасининг фош этилиши шов-шувли жанжалга сабаб бўлди ва мигрантларга қарши оммавий ва баъзан зўравонлик намойишларига олиб келди.
Тўданинг барча аъзолари миллий озчиликларга мансуб бўлган. Қайд қилинишича, полиция ирқчиликда айбланишдан чўчиб, қизларнинг ва ижтимоий хизмат ходимларининг сигналларини эътиборсиз қолдирган.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026