Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони қанчага ошгани айтилди
2024-2025 ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).
Фото: uzedu.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 фоизга ошган.
Ўқитувчиларнинг 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.
Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:
2015-2016 ўқув йили бошига - 385 минг нафар;
2016-2017 ўқув йили бошига - 390,6 минг нафар;
2017-2018 ўқув йили бошига - 409,4 минг нафар;
2018-2019 ўқув йили бошига - 444,2 минг нафар;
2019-2020 ўқув йили бошига - 486,6 минг нафар;
2020-2021 ўқув йили бошига - 508 минг нафар;
2021-2022 ўқув йили бошига - 510 минг нафар;
2022-2023 ўқув йили бошига - 521,6 минг нафар;
2023-2024 ўқув йили бошига - 547,8 минг нафар;
2024-2025 ўқув йили бошига - 564,9 минг нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026