Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машинистнинг чорак аср оралиғида олинган сурати Хитой темирйўлларидаги ўзгаришни кўрсатди
Поезд машинисти Хан Цзюнцзя 1992 йилда ўз фаолиятини бошлаганида, Хитой темирйўлларида ҳали соатига 50 километр тезликка чиқадиган паровозлар ҳаракатланарди. Аммо ўшандан бери мамлакат иқтисодиёти замонавий тарихдаги энг тез ўсишни бошдан кечирди: ялпи ички маҳсулот қарийб беш баравар ўсди, инфратузилмага, жумладан, темирйўл транспортига улкан сармоялар киритилди.
Фото: People’s Daily
Цзюнцзя учун бу атиги 26 йил ичида тутунли паровозлардан замонавий тезюрар поездларга ўтишни англатади. Иккита фотосурат, бирида у паровоз ёнида, иккинчисида эса Fuxing поезди ёнида - PetaPixel эътибор қаратишича, бу Хитойдаги ўзгаришларни сўзлардан кўра ёрқинроқ акс эттиради. Биринчи сурат XX аср охирида эмас, балки XIX асрда олинганга ўхшайди. Иккинчиси, ўзгаришнинг намойиши: тезюрар поезд, ҳашаматли транспорт тури фақат бир неча мамлакатларда мавжуд.

1996 йилда Хан дизелли локомотивга ўтди ва бундан хурсанд бўлди: кабинада энди ҳарорат ўлчагич, орқа кўзгу ойнаси ва мониторинг тизими мавжуд эди. Аммо дизелдаги поездлар жуда шовқинли бўлиб чиқди — агар у ҳамкасблари билан мулоқот қилиш керак бўлса, кун бўйи бақириши керак эди.

2008 йилдан бошлаб соатига 160 километр тезликка эриша оладиган ва компютер бошқаруви туфайли анча хавфсизроқ электропоездлар пайдо бўлди. Тахминан бир вақтнинг ўзида Хитой Пекин-Шанҳай тезюрар линиясини қуришни бошлади ва Хан ушбу йўналишда машинист бўлиш учун ариза топширди. 2017 йилда линия очилганда, у соатига 350 километр тезликда юрадиган Fuxing поездининг бошқарувини ўз қўлига олди.

«Ҳар сафар янги поезд бошқарувини қўлга олганимда, мен мамлакат темирйўл технологияси тараққиётини ҳис қилардим», деди Хан.
Мавзуга оид
22:45 / 29.09.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди
19:20 / 27.09.2025
Хитой рақамли юанни халқаро майдонга олиб чиқмоқда – бу орқали долларга қарамликни камайтирмоқчи
16:49 / 25.09.2025
Хитой интернетда салбий кайфият уйғотувчи контентларга қарши кураш бошлади
14:33 / 25.09.2025