Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Франция талабалар учун махсус дастурларни ташкил этади
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Франция элчиси Уалид Фук билан учрашди.
Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди. Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик конструктив тарзда давом этаётгани, икки томонлама ташрифлар ва парламент аъзоларининг халқаро форумлардаги иштироки ҳисобига мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шу муносабат билан тегишли қўмиталар ва парламентлараро "дўстлик гуруҳлари" ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари ижобий хусусият касб этганини қайд этилди. Маданият ва маданий меросни асраш, тарихий ёдгорликларни реставрация қилишда ҳамкорлик лойиҳаларини ва тажриба алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, туризм соҳасининг турли йўналишларида талабалар учун махсус дастурларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:55 / 14.07.2026
Францияда ўрмон ёнғини: мингга яқин киши эвакуация қилинди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
08:43 / 09.07.2026