Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзатом директори АЭС масаласида жиззахликлар номидан баёнот берди
Азим Аҳмадхўжаев Россия иштирокидаги АЭС лойиҳасига Жиззах аҳолиси хайрихоҳ эканини иддао қилди. Унинг Москвадаги форумда айтишича, маҳаллий аҳоли: “Қачон? Қачон энди бошлайсизлар?” деб сўраяпти, “оқсоқоллар қизиқиш билдириб қурилиш майдонига келяпти”. Аҳмадхўжаевнинг ваъда қилишича, АЭС қурилиши натижасида Жиззах вилоятида “ҳаёт сифати каррасига ошади”.
Азим Аҳмадхўжаев / Фото: Ўзатом
Ўзатом агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Москвада ўтган Жаҳон атом ҳафталиги форумида Жиззах вилояти аҳолиси Россия билан ҳамкорликда қурилажак АЭСга ижобий муносабатда эканини иддао қилди.
“Маҳаллий аҳолимиз сўраяпти: “Қачон? Қачон энди бошлайсизлар?” Улар бошлашга қўлларидан келганча ёрдамлашишяпти, кексалар қурилиш майдонига келишяпти, қизиқишяпти. Нега? Чунки улар бу лойиҳанинг мултипликатив самарасини тушунишяпти: минтақага ҳам, умуман вилоятга ҳам ҳамма йўналишлар бўйича тараққиёт келади”, – дея унинг сўзларини келтирди Gazeta.uz.
Аҳмадхўжаевнинг қўшимча қилишича, АЭСга хизмат кўрсатиш учун маиший хизматларга талаб юзага келишини одамлар тушуниб турибди. Масалан, ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилади.
“Ҳудудда ҳаёт сифати каррасига ошади”, деди Ўзатом раҳбари.
Аҳмадхўжаевга кўра, жиззахликлар ўз ватанини ташлаб, ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.
“Биз улар ҳеч қаерга кетишни хоҳламаётганини аниқ-равшан кўриб турибмиз. Улар бу ривожланишнинг иштирокчиси ва ушбу йўналишда биринчи бўлишни хоҳлашяпти. Улар бошқа ҳудудларга ҳам аслида яхши, юқори маданий даражада яшаш мумкинлигини, шу билан бирга яратувчанлик жараёнларида иштирок этиш ва ҳудуд тараққиёти тарихининг бир қисмига айланиш борасида намуна кўрсата олишади”, – деди Ўзбекистон ҳукуматининг АЭСга масъул аъзоси.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
11:04 / 02.12.2025