Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини сотаётган шахслар ушланди
Уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 млн сўмлик 23 турдаги 13 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Д.И. ва Д.Т. фуқаро У.Ш.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 млн сўмлик 23 турдаги 13 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
18:54 / 01.02.2026