Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён 4 мингдан ортиқ Россия фуқаросига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи берилган
Қайд этилишича, жорий йил бошидан 400 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган.
Тошкентда “Ўзбекистон – Россия меҳнат бозорини барпо этиш” форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иш фаолияти давомида эркин ҳаракатланиши, ишлаш рухсатномаларини олишдаги мураккаб жараёнларни соддалаштириш масалаларини алоҳида таъкидлади.
Беҳзод Мусаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида хориждан Ўзбекистонга ишлаш ёки бошқа мақсадларга келганларга керакли шароитлар яратилаётганини айтди.
“Жорий йил бошидан 400 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган. Уларнинг 4 мингдан ортиғига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи берилган. Қайси мамлакатдан келишидан қатъи назар, Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳ бўладими, меҳмонми ёки ишлаш орзусидаги инсонми, бемалол ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтиши мумкин. Уларга албатта керакли шароитлар яратилади”, деди у.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026