20 ёшгача бўлган аёлларда фарзанд кўриш ҳолатларининг ошиши — жамият, иқтисод, соғлиқни сақлаш ва маданият нуқтайи назаридан айрим салбий жиҳатларга эга. Оналикка тайёрлик: жисмоний ва руҳий жиҳатдан етук бўлиши керак. Агар фақат жисмоний жиҳатдан тайёр бўлса-ю, руҳий жиҳатдан тайёр бўлмаса бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин.
Она бўлиш — бу нафақат биологик жараён, балки катта масъулият ва ҳаётни бошқариш қобилияти ҳам. Масалан, биологик жиҳатдан аёллар одатда 18–25 ёшда репродуктив жиҳатдан мос ҳисобланади. Аммо 20 ёшгача фарзанд кўриш аёллар учун қанчалик тўғри? Уларни қандай муаммолар кутиши мумкин?
Бу ёшда жисмонан тайёр бўлишга қарамай, гормонал мувозанат, жамият босими ва соғлиққа етарли эътибор берилмаслиги оқибатида оналик ва бола соғлиғи хавф остида қолади. Болада кам вазн, туғма касалликлар ва эрта туғуруқ хавфи юқори бўлади. Кўп ҳолларда ёш оналар таълим олишни ярим йўлда ташлаб қўяди, бу эса уларнинг молиявий мустақиллиги ва шахсий ривожланишини чеклайди. Эрта оналик ишга жойлашиш имкониятини чеклайди. Бу нафақат аёлнинг, балки оилавий даромад даражасига ҳам таъсир кўрсатади – бу нафақат аёллар учун, балки мамлакат учун ҳам иқтисодий зарар ҳисобланади.
Ўзбекистонда вазият қандай?
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 15–19 ёшли қизлар ўртасида оналик ҳолатлари сони ўсгани кузатилмоқда. Бу тенденция қишлоқ жойларда айниқса кенг тарқалган, кўпинча бу эрта турмушлар анъанавий қадриятлар ва маълумот етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 20 ёшгача фарзанд кўрганлар сони 2015 йилда 33156 нафар бўлса, 2024 йилда 52058 нафар аёллар шу ёшга қадар болали бўлишган. Эрта турмуш ҳолатларининг аниқланиши, чоралар кўрилишига қарамай бу тенденция ривожланишдан тўхтамаётганини рақамлар кўрсатиб турибди. Хўш, 20 ёшгача фарзанд кўришнинг нимаси ёмон, бундан жамият қандай зарар кўряпти дейишингиз мумкин. Kun.uz бундан 2 йил аввал ўтказган суриштирувда ҳам бу долзарб муаммо сифатида таъкидланган эди. Унда эрта турмуш ҳолатлари асосан воҳа томонларда оддий ҳолатга айланганини, шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб, 16-17 ёшда фарзандли бўлаётган қизлар кўплиги ҳақида манбаларимиз гапириб беришган эди. Яқинда ҳам Сурхондарёда 15 яшар қизнинг турмушга берилгани аниқланди. Демак “анъана” давом этмоқда.
Энди яна бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Тошкентда 24 ёшли аёл ўзини ва 2 боласини юқори қаватдан















