Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва формати иштирокчилари Афғонистондаги хорижий ҳарбий базаларга қарши чиқди
Формат иштирокчилари буни минтақавий тинчлик ва барқарорлик манфаатларига мос келмаслигини таъкидлади.
Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг Москва форматига (ММФ) аъзо давлатлар ушбу мамлакатда учинчи давлатларнинг ҳарбий иштирокига қарши чиқди. Бу ҳақда 7 октябр куни Россия пойтахтида бўлиб ўтган ММФ йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда айтилади.
«Мамлакатларнинг Афғонистон ва унга қўшни давлатларда ўз ҳарбий инфратузилма объектларини жойлаштиришга уринишлари номақбул деб топилди, чунки бу минтақавий тинчлик ва барқарорлик манфаатларига мос келмайди», дейилади баёнотда.
Қайси мамлакатлар Афғонистонда ҳарбий инфратузилма объектларини жойлаштиришга уринаётганига аниқлик киритилмади. Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Багром авиабазасини қайтариш ниятида эканини маълум қилганди.
Москва форматидаги йиғилишда биринчи марта Афғонистон делегацияси тўлақонли иштирокчи сифатида қатнашди, унга «Толибон» ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий бошчилик қилди. Иштирокчилар орасида анъанавий равишда Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари бор эди. Меҳмон сифатида залда Беларус делегацияси бўлди.
Мавзуга оид
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
08:33 / 05.06.2026