Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Трамп кўмагида Ғазо секторида тинчлик бўйича эришилган келишувни олқишлайди – ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон Республикаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
«Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолиятини ва уларнинг муҳим ролини юқори баҳолаймиз. Мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ҳамда сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратмоқда. Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил. Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди», дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
15:10 / 06.12.2025