Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Россия» саммитида бир қанча ташаббусларни илгари сурди
Ташаббуслар товар айирбошлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш, саноат инжиниринг хабини ташкил этиш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммитда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган кўплаб ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан:
– биргаликда қабул қилинган қарор ва лойиҳалар ижросини тезлаштириш учун ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишни таклиф қилди;
– товар айирбошлашни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида «Марказий Осиё – Россия агроэкспресси» лойиҳасини ишга туширишни таклиф қилди;
– автомобил, темир йўл ва авиация алоқалари соҳасида миллий дастурларни уйғунлантириш учун мамлакатларимиз Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди;
– Бухоро шаҳрида илғор муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган «Марказий Осиё – Россия» саноат инжиниринг хабини ташкил этишни таклиф этди;
– Тошкентда ўтказиладиган «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмали форумига минтақанинг асосий саноат ва инновация майдони мақомини бериш таклифи билан чиқди;

– атом энергетикаси йўналишида Минтақавий компетенциялар марказини Ўзбекистонда ташкил этиш, шунингдек, Москва давлат муҳандислик-физика институтининг Тошкент филиали негизида Кадрлар тайёрлаш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди;
– «Марказий Осиё ва Россия энергетик шериклиги» комплекс дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, углеводородларни қидириш ва қайта ишлаш, энергия тежовчи ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ташаббусини илгари сурди;
– Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатларда Россиянинг «Сколково» инновация маркази филиалларини очишни таклиф этди;
– «Келажак муҳандислари» консорциумини тузиб, Марказий Осиё ва Россиянинг етакчи олийгоҳлари ва илмий марказлари салоҳиятини бирлаштириш ҳамда ёш тадқиқотчилар ва олимлар учун Махсус грантлар дастурини таъсис этиш ғоясини илгари сурди;
– ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё ва Россия халқлари маданияти, санъати ва ижодиёти фестивали — Этномаданият форумини ташкил этиш таклифини билдирди;
– терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлигини қайд этди ҳамда Афғонистон бўйича юқори даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилди.
«Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит 9 октябр куни Тожикистон пойтахти Душанба шаҳрида бошланди.
Мавзуга оид
07:20
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025