Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди
АҚШ президенти энди Ғазо қайта қурилишини айтди.
Фото: Samuel Corum/UPI/Shutterstock
АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторида уруш тугаганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, энди навбатда Украина турибди.
«Ёдингизда бўлса, биз еттита можарони ҳал қилдик. Бу саккизинчи. Ҳаммадан ҳам Россия-Украина осонроқ бўлади деб ўйлагандим. Ўйлайманки, бу ҳам содир бўлади», деди Трамп журналистларга Америка ҳукумати йиғилишида.
Оқ уй раҳбари сўзларига кўра, шу ҳафта охирида Мисрга етиб боради ва Ғазо секторида тинчлик ўрнатиш бўйича тўлиқроқ келишув имзоланади. Шунингдек, у икки йил олдин ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча исроилликларни душанба-сешанба кунлари озод қилиш кераклигини қўшимча қилди.
АҚШ президенти Ғазо тўлиқ қайта қурилишини эълон қилди.
«Бу минтақада баъзи мамлакатлар улкан бойликларга эга... Улар қиладиган иш Ғазо учун мўъжиза бўлади», деди Трамп.
8 октябр куни Трамп Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича тинчлик режасининг биринчи босқичини имзолаганини маълум қилган. Бу келишув деярли дарҳол барча гаровга олинганларни озод қилишни ва Исроил қўшинларини келишилган чизиққа олиб чиқишни назарда тутади.
9 октябр куни Reuters нашри Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолаганини эълон қилди. Музокаралар Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида бўлиб ўтган. Келишув зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан қисман олиб чиқишни назарда тутади.
Мавзуга оид
14:06 / 21.12.2025
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
15:41 / 20.12.2025
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
14:26 / 20.12.2025