Ўзбекистон | 11:30 / 10.10.2025
2487
2 дақиқада ўқилади

Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

“Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: ЎзА

Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

🔸 камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
🔸 илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
🔸  хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
🔸 10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.

“Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:

🔹 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;
🔹2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Нол энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид