Иқтисодиёт | 19:47 / 12.10.2025
2801
2 дақиқада ўқилади

“Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштириш бўйича англашув меморандумлари имзоланди

“Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Фото: Энергетика вазирлиги

9-10 октябр кунлари Белгиянинг Брюссел шаҳрида бўлиб ўтган “Global Gateway” форуми доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Энергетика вазирликлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Европа инвестиция банки (ЕИБ) ўртасида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштириш бўйича англашув меморандумлари имзоланди.

Унда Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ёзеф Сикела, ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо, ЕИБ ва Италиянинг “Cassa Depositi e Prestiti” банклари раҳбарияти иштирок этди.

Форум доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) томонидан ташкил этилган “Марказий Осиёда шериклик мулоқоти” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Энергетика вазирликлари иштирок этди.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи томонидан халқаро молия институтлари ва қўшни давлатлар Энергетика вазирликлари иштирокида “Марказий Осиёда гидроэнергетика салоҳиятини ошириш” сессияси ташкил этилди.

Маълумот учун: “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид