Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақиб жамоа ёшлар билан келган экан, ўз хатоларимиз туфайли ютқаздик – Азиз Ғаниев
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Азиз Ғаниев ва дарвозабони Абдувоҳид Неъматов 13 октябр куни Уругвай (1:2) миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини айтди.
Фото: UFA
«Катта танаффусдан кейин терма жамоага қайтдим. Янги мураббийлар билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик, яхши ўйин кўрсатдик. Рақиб яхши жамоа, ёшлар билан келган экан. Ўз хатоларимиз туфайли ютқаздик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, иккинчи бўлимда диққат-эътиборни сусайтириб, иккита оддий гол ўтказиб юбордик. Рақиб бизнинг хатолардан фойдаланди», деди Азиз Ғаниев.
«Яхши жамоага қарши ўйнадик. Янги мураббий кўрсатмаларига амал қиляпмиз. Тўғри, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрадик, лекин биринчи голда офсайд бор эди, деб ўйлайман. Иккинчи голда ҳимояда хатога йўл қўйдик. Гол ўтказгандан кейин ҳам яхши ўйнадик, жавоб голини урдик. Хатоларга келсак, бунга эътибор бермайман, чунки, ҳаёт давом этади, буни орқага ташлаш керак ва яхши ишлаш керак», деди Абдувоҳид Неъматов.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам бу ўйин ҳақида фикрларини айтган эди.
Мавзуга оид
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026
Келганимдан бери миллий жамоада фақат ўсишни кўряпман – Фабио Каннаваро
21:07 / 30.03.2026