Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда Японияга ютқазди
Японлар ўртоқлик ўйинида кучли ирода намойиш қилди.
Фото: AP
Япония ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини кутилмаган натижа билан тугади.
Карло Анчелотти шогирдлари ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг, иккита тўп фарқи билан олдинда эди. Аммо японияликлар кучли ирода намойиш этиб, якунда ғалабани илиб кетди.
26-дақиқада ҳимоячи Пауло Энрике бразилияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада ҳужумчи Габриэл Мартинелли жанубий америкаликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 52-дақиқада «Ливерпул»нинг собиқ футболчиси Такуми Минамино битта тўп киритди. Ҳавбек Кеито Накамура эса ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада ҳужумчи Аясе Уэда японларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўртоқлик ўйини
14 октябр
Япония 3:2 Бразилия
Голлар: 0:1 Энрике – 26, 0:2 Мартинелли – 32, 1:2 Минамино – 52, 2:2 Накамура – 62, 3:2 Уэда - 71
Япония: Дзион Судзуки, Сого Танигути, Цуёси Ватанабэ, Дзюнносукэ Судзуки, Рицу Доан, Каисю Сано, Даити Камада, Кэито Накамура, Такефуса Кубо, Такуми Минамино, Аясэ Уэда
Захирадан тушганлар: Дзюня Ито, Юки Сома, Ао Танака, Суто Матино, Генри Мотидзуки, Коки Огава
Бразилия: Уго Соуза, Пауло Энрике, Лукас Бералдо, Фабрисио Бруно, Карлос Аугусто, Каземиро, Бруно Гимарайнш, Лукас Пакета, Винисиус Жуниор, Луис Энрике, Габриэл Мартинелли
Захирадан тушганлар: Родриго, Матеус Куня, Жоэлинтон, Каю Энрике, Ришарлисон, Эстевао
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
07:36 / 29.12.2025
Бразилия қанчалик катта? Инфографикада ҳақиқий кўлам
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025