Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple янги М5 чипидаги iPad Pro ва MacBook Pro'ни тақдим қилди
Гаджетлар кучли процессор ва кўпроқ хотирага эга бўлди ва 22 октябрда сотувга чиқади.
Apple компанияси бир вақтнинг ўзида янги М5 чипидаги учта қурилмани намойиш этди: iPad Pro, MacBook Pro ва Vision Pro гарнитураси. Уларнинг барчаси сезиларли самарадорлик ўсишига ва илғор СИ функциялари қўллаб-қувватланишига эришди. Гаджетлар 22 октябрда сотувга чиқади.
Компаниянинг энг кучли планшети iPad Pro энди М5 чипида ишлайди ва сунъий интеллект билан ишлашда ўтган йилги моделга нисбатан 3,5 баравар самаралироқ бўлади.
Планшет янги процессорга қўшимча равишда, тезкор хотира, яхшиланган симсиз модуллар ва 30 дақиқада 50 фоизгача тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлди. Нархлар 11 дюймли версияси учун 1000 доллардан, 13 дюймлиси учун эса 1300 доллардан бошланади.
Vision Pro гарнитураси ҳам янгиланишсиз қолмади. У ҳам М5 чипига ўтди, маълумотларни қайта ишлаш ва тасвирни рендерлаш тезлиги 120 Гц бўлди. Рақамли аватар ва фазовий суратларни яратиш каби сунъий интеллект функциялари 50 фоиз тезроқ ишлайди. Автономлик ярим соатга ошиб, умумий фойдаланиш 2,5 соатни ташкил этди. Гарнитура билан бирга янги Dual Knit Band - таранглиги созланадиган такомиллаштирилган тасма ҳам тақдим этилди.
М5 чипли 14 дюймли MacBook Pro сунъий интеллект масалаларида 3,5 баравар тезлашди ва кўп оқимли режимда 20 фоизга кучлироқ бўлди.

Хотира сиғими 120 Гб/с дан 156 Гб/с гача оширилди, шунингдек, қурилма энди 24 соатгача автоном ишлаши мумкин. Ташқи кўринишидан ноутбук ўзгармади, лекин 4 ТБ гача бўлган хотира вариантига эга бўлди. Асосий конфигурация 1600 долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026