Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Der Klassiker «Бавария» ғалабаси билан якунланди
Германияда Мюнхен клубини ҳеч ким тўхтата олмаяпти.
Фото: Getty Images
Германия чемпионатида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири «Бавария» - «Боруссия Дортмунд» ўтказилди.
Der Klassiker номи билан машҳур беллашувда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни «Алянц Арена»да 75 мингдан ортиқ томошабин кузатди.
22-дақиқада «Бавария»нинг инглиз ҳужумчиси Ҳарри Кейн бурчак зарбасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага йўллади.
78-дақиқада «Боруссия» футболчиси Жоб Беллингэмнинг хатосидан фойдаланган Майкл Олисе иккинчи голни урди.
84-дақиқада Юлиан Брандт ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни дарвозага киритиб, ҳисобни қисқартирди.
«Бавария» Бундеслига жадвалида 100 фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда – 7 ўйин, 7 ғалаба ва 21 очко. «Боруссия Дортмунд» 14 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
14:28 / 12.03.2026
Германияда 16 ёшли украиналик иккита қотиллик учун 10 йилга қамалди
09:58 / 12.03.2026
Бундестаг раҳбари Клёкнер Киевда Германия қўлловини тасдиқлади
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
10:10 / 11.03.2026