Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алкогол ва тамаки бозорида назорат тизими автоматлаштирилади
Тадбиркорлар ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлганлар, хавфи ўртача бўлганлар ва хавфи паст бўлганлар тоифасига ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкогол ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ушбу низом алкогол ва тамаки маҳсулотлари ҳамда этил спирти ишлаб чиқариш ва айланмаси жараёнларини рақамли назорат остига олишни кўзда тутади.
Низом талаблари алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи, шунингдек экспорт-импорт фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Хавф даражасини таҳлил этиш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.
Хавф даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлар уч - ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлганлар, хавфи ўртача бўлганлар ва хавфи паст бўлганлар тоифасига ажратилади.
Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорларга эса шахсий кабинет орқали огоҳлантирувчи хабарнома юборилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
17:16 / 27.12.2025
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
16:32 / 24.12.2025
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди
10:35 / 28.11.2025