Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Германия технологиялари ва компанияларини жалб этиш муҳокама қилинди
24 октябр куни Ўзбекистон ТИВ вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Германия Бундестагининг ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Стефан Майер билан учрашиб, сиёсий ва парламентлараро мулоқот билан бирга Германия технологиялари ва етакчи компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперацияси, рақамлаштириш, «яшил» энергетика, транспорт-логистика ва илм-таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар 2026 йил учун мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан бизнес-форумлар, ишчи гуруҳлар ва экспертлар мулоқотларини ташкил этиш бўйича келишиб олди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар контекстида Германия компанияларининг инновацион ечимлари ва юқори технологияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида барча йўналишларда фаол мулоқотни давом эттириш ва амалиётга йўналтирилган лойиҳалар портфелини шакллантириш бўйича ўзаро тайёргарлик билдирилди.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:58 / 19.06.2026
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
12:04 / 18.06.2026