Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда камида 100 та AI лойиҳа жорий этилади, 1 млрд доллар инвестиция жалб қилинади
Президентнинг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ–189-сон фармонига мувофиқ, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли вазифалар белгилаб қўйилди: 2026 йил охиригача камида 100 та лойиҳа амалга оширилади, 2030 йилгача эса 1 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб этилади.
“Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–189) қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, давлат бошқаруви, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида AI ечимларини жорий этиш суръатлари кескин оширилади.
Асосий мақсад ва кўрсаткичлар:
- лойиҳалар масштаби: 2026 йил якунига қадар камида 100 та сунъий интеллект лойиҳасини амалга ошириш;
- Инвестициялар: 2030 йил якунига қадар AI инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб этиш;
- таълим-илмий база: 2026 йил охиригача мамлакат ОТМларида 15 та AI лабораториясини ишга тушириш;
2025 йил якунига қадар сунъий интеллект йўналишидаги лойиҳалар, дастурлар, стартаплар ва бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган ai.gov.uz миллий портали ишга туширилади.
2026 йил 1 январдан ёшлар орасида президент соврини учун “Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” (President AI Award) танлови ўтказилади.
Шундан бошлаб давлат органлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятлар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг рақамли трансформациясини баҳолашда AI технологияларини жорий этиш кўрсаткичлари инобатга олинади.
Рейтинг натижалари асосида 2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки марта AI ечимларини самарали жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа” танлови ташкил этилади.
Ҳужжатдан кўзланган мақсад — AI орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, тармоқларда рақобатбардошликни мустаҳкамлаш ва инсон капиталини ривожлантиришдир.
Мавзуга оид
17:04 / 22.06.2026
Сунъий интеллект ва билим иллюзияси: Нега ёш мутахассислар ўсишдан тўхтаб қолмоқда?
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026