Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар ҳафта миллиондан ортиқ одам ChatGPT билан ўз жонига қасд қилиш ҳақида суҳбатлашади
TechCrunch нашрининг ёзишича, OpenAI компанияси берган маълумотларга кўра, ҳар ҳафта ChatGPT фойдаланувчиларининг 0,15 фоизи ўз жонига қасд қилишга оид ният ёки режалар ҳақида сўз юритади.
OpenAI бу рақамларни ўз таҳлили асосида эълон қилган. Унга кўра, ChatGPT’дан ҳафтасига 800 миллиондан ортиқ фойдаланувчи фойдаланади, демак, бу ҳолат ҳар ҳафта миллиондан зиëд одам билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, компания яна бир муҳим статистикани тақдим этган:
- фойдаланувчиларнинг 0,15 фоизи chatbot’га ҳиссий жиҳатдан ҳаддан ташқари боғланиб қолганини кўрсатган;
- 0,07 фоизида эса психоз ёки мания каби руҳий бузилиш белгилари кузатилган.
OpenAI бу ҳолатларни жиддий қабул қилганини ва сунъий интеллект билан мулоқот давомида хавфли сигналларни аниқлаш ҳамда фойдаланувчини психологик ёрдам манбаларига йўналтириш тизими устида ишлаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август ойида АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўз жонига қасд қилганидан сўнг унинг ота-онаси OpenAI ва компания раҳбари Sem Altman устидан судга даъво аризаси киритган эди. Улар ўғлининг ўлимида ChatGPT chatbot’и билвосита сабабчи бўлганини даъво қилган.
Бу воқеа сунъий интеллект билан мулоқотнинг инсон руҳиятига таъсири ҳақидаги глобал баҳсни яна жонлантирди. Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар нафaқат ёрдам бериши, балки айрим ҳолатларда инсоннинг ҳиссий ҳолатини чуқурлаштириши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
23:02 / 06.06.2026
ChatGPT фойдаланувчилари сони уч йилда бир миллиардга етди
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
22:09 / 16.05.2026