Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ ҳужуми Украинанинг ойлик дори-дармон захираси 20 фоизини йўқ қилди
«Экономическая правда» ёзишича, 25 октябр куни Киевга берилган Россия зарбасининг нишонларидан бири «Оптима-Фарм» фармкомпанияси марказий омбори бўлган. Зарар 100 млн долларга баҳоланмоқда.
Фото: Valentyn Ogirenko/REUTERS
25 октябр тонгида Киевга қилинган Россиянинг оммавий ҳужуми чоғида Украинадаги иккинчи йирик фармадистрибютор «Оптима-Фарм» компаниясининг омбори ва офиси вайрон қилинди, деб хабар берди нашр 28 октябр, сешанба куни. Нашрнинг фармбозордаги манбаси маълум қилишича, мамлакатнинг марказий минтақаларига хизмат кўрсатган омбор «бутунлай вайрон қилинган». Зарба, хусусан, маҳсулот, ускуналар ва маълумотлар базаларига ҳам етган.
Компания маълумотларига кўра, омборда йўқ қилинган маҳсулот ҳажми мамлакатнинг ойлик дори-дармон захираси тахминан 20 фоизини ташкил этади. Иқтисодий зарар 100 миллион доллар деб баҳоланган. Шу билан бирга, нашр суҳбатдошлари таъкидлашича, энг катта номоддий зарар — маълумотлар базаларининг йўқолиши. Улар «Оптима-Фарм» ҳамкорлик қиладиган дорихона тармоқларининг таъминот маълумотлари, логистик йўналишлар ва эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.
Йўқ қилинган омбор Киев ва Киев вилояти учун дори етказиб берган. 27 октябр куни товар юбориш вақтинча тўхтатилди. «Экономическая правда» манбаларига кўра, Киевдаги омборнинг йўқ қилиниши қисқа муддатли дори танқислигига олиб келиши мумкин. «Оптима-Фарм» бош директори Игор Гуцал компания шу ҳафтада дори ташишни қайта тиклашни режалаштираётганини билдирди.
«Оптима-Фарм» бозор улуши жиҳатидан «БаДМ»дан кейин иккинчи ўринда туради. Иккаласи биргаликда Украина дори-дармон бозорининг 85 фоизини назорат қилади. 28 август тонгида россиялик ҳарбийлар Киевдаги «Оптима-Фарм» омборини ўққа тутган эди. Ўшанда дори-дармонлар ва омбор биноси йўқ қилинган.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025