Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 ноябрдан «Ерусти ҳалқа йўли» тўлиқ ишга тушди
«Тошкент метрополитени» ДУК маълумотига кўра, 1 ноябр тонгидан «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши йўловчилар учун тўлиқ очилди. Ҳозирда линия бўйлаб 12 та ҳаракат таркиби 7 дақиқалик интервал билан қатнамоқда.
Ижтимоий тармоқларда йўналиш ҳали ишга тушмагани ҳақидаги хабарлар юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК расмий баёнот берди.
Корхонага кўра, 2025 йил 1 ноябр куни тонгдан бошлаб «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши тўлиқ ишга туширилган ва йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Маршрутда 12 та поезд жойланган бўлиб, ҳаракат оралиқлари 7 дақиқа этиб белгиланган.
Метрополитен маъмурияти ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ахборот тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026