Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди
Бу йилги қурултойда илк марта раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланди.
Фото: ЎзА
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозими учун бўлиб ўтган сайловда 91,9 фоиз овоз билан Қудратилла Рафиқов ғолиб бўлди. У 2016 йил декабрь ойидан бери ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.
Қайд қилинишича, бу йилги қурултойда илк марта раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланди.
Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. 1993−1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998—2003 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси бўлиб ишлаган. Кейинроқ «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ бош директори бўлган.
У 2016 йил декабрь ва 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раҳбар этиб сайланган. Сайлов 5 йилда бир марта бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:03 / 24.12.2024
Қувондиқ Саноқулов Гандбол федерацияси, Қудратилла Рафиқов эса Сузиш федерацияси раислигига сайланди
14:41 / 22.01.2021
Касаба уюшмалари федерацияси: Ишчилар хавфсизлиги учун доим қайғурилади
17:23 / 11.11.2020
Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди
22:35 / 09.11.2020