Ўзбекистон | 22:54 / 02.11.2025
2718
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга ноқонуний жарима қўллаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Бизнес-омбудсман томонидан “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги” қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фото: Getty images

Қайд этилишича, тадбиркорлик фаолиятида айрим давлат органлари томонидан асоссиз равишда жарималар қўлланиши амалиёти кузатилмоқда.

“Бундай ҳолатлар тадбиркорнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилишига ҳамда суд органлари томонидан жарималар асоссиз қўлланилганлиги ўз тасдиғини топган тақдирда ҳам, мансабдор шахснинг жавобгарликка тортилмаслиги амалда жазосизликка олиб келмоқда”, ҳужжатда.

Шу боис Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 241 прим 11-модда (Тадбиркорлик субъектларига асоссиз жарима солиш) билан тўлдириш таклиф этилган.

Таклиф этилаётган нормага кўра, агар мансабдор шахс томонидан тадбиркорга солинган молиявий жаримани суд ноқонуний деб топса, мансабдор шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача (8,24 млн сўмдан 16,48 млн сўмгача) жарима солинишига сабаб бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид