Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон «Темир йўллари» бошлиғи Россияда гиёҳванд модда билан қўлга олинди
Хидир Раҳмонов буюмлари текширилганда LCD - синтетик психоактив модда таблеткалари топилгани таъкидланмоқда.
Москванинг Домодедово аэропортида Туркманистоннинг «Demiryollary» (Темир йўллари) давлат компанияси бош директори Хидир Раҳмонов ва унга ҳамроҳлик қилаётган аёл қўлга олинди. Тинтув чоғида уларнинг шахсий буюмларида тақиқланган моддалар топилди, деб ёзди Turkmen.news.
Нашр маълумотларига кўра, амалдор ва унинг «жазмани» 4 октябрга ўтар кечаси S7 авиакомпанияси самолётида Ашхободдан Москвага учиб келган. Божхона текшируви пайтида аёл «ўзини безовта тутиб, ходимларнинг эътиборини тортган». Унинг буюмлари текширилганда LCD - синтетик психоактив модда таблеткалари топилган. Иккала йўловчи ҳам дарҳол қўлга олинди.
Таъкидланишича, Туркманистоннинг Россиядаги элчиси Эсен Айдогдиев ишни «ёпишга» уринишларига қарамай, Домодедово суди судьяси Раҳмоновни 3 декабргача ҳибсга олишга қарор қилди.
«Demiryollary» корхонаси 2020 йилда президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарори билан «Turkmendemirollari» агентлиги негизида ташкил этилган. Компания мамлакат темир йўл инфратузилмасининг бир қисмига эгалик қилади, йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланади, кўприклар ва бошқа иншоотларни қуради. Раҳмонов ташкил этилганидан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда. Таъкидланишича, унинг акаси Аркач Раҳмонов Туркманистон президенти қўриқлаш хизмати офицери ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
21:45 / 30.05.2026