Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Washington Post: Трамп Ғазода оташкесим ва тиклаш жараёнида Туркия марказий рол ўйнашини истайди
ҲАМАС билан алоқаларини қўллаган ҳолда Туркия Ғазода оташкесимга эришишга катта ҳисса қўшди, деб ёзади нашр. Шу боис Туркия минтақани тиклаш ва хавфсизликни таъминлашда фаол иштирок этиши мумкин.
Фото: Khaled Omar / XinHua / Global Look Press
Исроилнинг эътирозларига қарамай, АҚШ президенти Доналд Трамп Туркия Ғазода оташкесим ва ундан кейинги тиклаш жараёнида марказий рол ўйнаши мумкин, деб ҳисоблайди.
The Washington Post газетасида «Трамп Туркия Ғазода тинчликка эришишда марказий рол ўйнайди, деб ҳисоблайди, аммо Исроил бунга қарши» сарлавҳали мақолада Яқин Шарқдаги жараёнларга оид воқеалар кўриб чиқилган.
Ташқи сиёсат бўйича мутахассислар фикрлари ҳам келтирилган мақолага кўра, АҚШ президенти Трамп Анқара Ғазода оташкесим ва тиклаш жараёнида марказий рол ўйнашини истайди.
Мақола муаллифига кўра, Туркия ҲАМАС билан бўлган алоқаларидан фойдаланиб, Ғазода оташкесимга эришишга катта ҳисса қўшган ва у минтақани тиклаш ҳамда хавфсизликни таъминлашга фаол кўмаклаша олади.
Материалда Трамп турли баёнотларида ушбу масалани тилга олгани, бироқ Исроил Анқаранинг Ғазодаги эҳтимолий ролига очиқчасига эътироз билдиргани қайд этилган.
Яқин Шарқда Туркиянинг «таъсири кучайишини» истамайдиган Исроил Трампга нисбатан эътирозларини ҳам шу сабаб Анқара—ҲАМАС муносабатларидан норозилиги орқали ифода этмоқда.
Туркия Ғазода оташкесим жараёнини назорат қилиш механизми сифатида тузилаётган халқаро барқарорлаштириш кучларига қўшилишга тайёр экани, Трамп маъмурияти эса бу ташаббусни очиқ қўллаб-қувватлаётгани айтилади. Шу мавзу юзасидан АҚШ вице-президенти Ж.Д.Вэнснинг баёнотлари ҳам келтирилган.
Washington Post’нинг таҳлилий мақоласида Туркиядаги вазиятни яқин кузатиб бораётган айрим таҳлилчилар фикрлари ҳам берилган. Уларнинг таъкидлашича, Туркиянинг Ғазодаги жараёнда фаол иштирок этиши Анқара—Вашингтон муносабатларини мустаҳкамлайди ва Туркияга дипломатик майдонда янада таъсирчан ўйинчига айланиш имконини беради.
Мавзуга оид
09:11
АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджетини қабул қилди
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
12:26 / 17.12.2025