Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сентябрда дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди
Марказий банк 4 тонна олтин сотди.
Ўзбекистон сентябрь ойида дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди, деб хабар берди World Gold Council.
Халқаро валюта жамғармаси ва очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Марказий банклар 2025 йил сентябрь ойида расман 39 тоннага яқин олтин сотиб олди. Бу август ойига нисбатан қарийб 79 фоизга кўп ва сўнгги 12 ойдаги ўртача кўрсаткичдан юқори - 27 тонна атрофида.
2025 йил учинчи чорагида жами соф харидлар тахминан 220 тоннани ташкил этди, бу иккинчи чоракка нисбатан 28 фоизга юқори ва сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга кўп.
Энг йирик харидор — Бразилия Марказий банки бўлиб, 15 тонна олтин сотиб олган. Учликка Қозоғистон (8 тонна) ва Гватемала (5 тонна) регуляторлари ҳам кирган. Россия, Туркия, Чехия, Хитой ва Гана ҳам нисбатан кичик ҳажмларда харид амалга оширган.
Ягона олтин сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлиб, 4 тонна олтин сотган. Йиллик кесимда республика 21 тонна билан дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолиб, Сингапур ва Россияни ортда қолдирмоқда.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026