Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни Самарқандга таклиф қилиб, Регистон сувенирини совға қилди
Ўзбек дипломатияси С5+1 форматидаги Марказий Осиё – АҚШ президентлари саммитининг навбатдагисини 2026 йил Самарқандда ўтказишга уринмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ президенти Доналд Трампга эсдалик совғаларини топширди.

Оқ уй матбуот хизмати эълон қилган суратлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон етакчиси Регистон мажмуасининг кичик нусхаси ва Трампнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Келишиш санъати” номли китобини совға қилган.

Суратлар тўпламида Марказий Осиё – АҚШ мулоқоти учун Вашингтонга борган минтақанинг бошқа етакчилари мезбон президентга совға бергани кўринмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек дипломатияси Трампнинг Самарқандга ташрифини ташкиллаштиришга интилиб келмоқда. Президент Мирзиёев америкалик ҳамкасби билан ҳар гал мулоқот қилганида, уни Ўзбекистонга келишга чақиради. 6 ноябр кунги саммитда ҳам Шавкат Мирзиёев С5+1 форматидаги президентлар саммитининг навбатдагисини 2026 йил Самарқандда ўтказишни таклиф қилди.
Маълумот учун, АҚШ президентлари ҳали бирон марта Марказий Осиёга келмаган.

Мавзуга оид
12:54
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
17:23 / 27.05.2026
Трампнинг «Тинчлик Кенгаши» тўрт ой ичида бирорта расмий бадал олмади
22:35 / 25.05.2026