Қўй гўшти қадимдан инсон организмини иситувчи, куч ва қувват берувчи маҳсулот сифатида тавсифланади. Унинг таркибида темир, рух ва B12 витамини кўплиги қон айланишини яхшилайди, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Бу гўштнинг асосий камчилиги унда тўйинган ёғларнинг кўплигидир. Юрак-қон томир касалликлари, юқори холестерин ёки ортиқча вазндан азият чекаётган инсонларга қўй гўштини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек, ёғли қўй гўштининг баъзида ҳазм бўлиши оғир кечади, айниқса, кечки пайт ейилганда.

Мол гўшти инсон организми учун энг муҳим озиқ моддалар – тўлиқ қийматли оқсил ва осонгина сўриладиган темир манбаи ҳисобланади. Айнан шу хусусияти сабабли у организмни энергия билан таъминлаш, мия фаолиятини қўллаб-қувватлаш, гормонлар ва ферментлар ишлаб чиқилишида муҳим рол ўйнайди. Оқсил эса мушаклар, органлар ва суякларнинг асосий таркибий қисми бўлиб, иммун тизимини мустаҳкамлаш ҳамда организмни турли касалликлардан ҳимоя қилишда иштирок этади.

Мол гўшти, шунингдек, цинк ва B гуруҳи витаминларига бой. Бундан ташқари, мол гўшти таркибидаги B12 ва B6 витаминлари қизил қон ҳужайралари ҳосил бўлиши, юрак-қон томир тизими фаолиятини мустаҳкамлаш ва инсулт хавфини камайтиришда муҳим рол ўйнайди. Рибофлавин, ниацин ва тиамин каби бошқа Б-комплекс витаминлари эса соғлом тери ва кўришни сақлаш, шунингдек, овқатдан энергия ажратиб олиш жараёни самарали кечишини таъминлайди.

Қайси вақтда фойдали?

Қўй гўшти таркибида ёғ миқдори юқори: у танани тезда иситади ва энергия беради. Шу боис, мазкур гўшт совуқ мавсумда фойдалироқ ҳисобланади.

Қишда организм иссиқлик ва калория манбаларига кўпроқ эҳтиёж сезади, қўй гўшти эса бу эҳтиёжни қоплай олади. Бунда унинг фойдали ёғлари, яъни конъюгацияланган линолеик кислота (CLA) танада ёғ алмашинувини меъёрда ушлаб туради, иммунитетни