Жаҳон | 22:42 / 11.11.2025
4246
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик «криптоқиролича» Британияда қарийб 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

47 ёшли Цян Чжимин молиявий фирибгарлик орқали тахминан 5,6 миллиард долларни ўзлаштириб, Британияга қочиб кетган.

Фото: Metropolitan Police

Британия суди 47 ёшли Цян Чжиминни Хитойда йирик молиявий фирибгарлик ва ўн минглаб инвесторлардан ўғирланган пулларни легаллаштиришда айблаб, 11 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, 100 мингдан ортиқ киши, асосан кекса хитойликлар ўз жамғармаларини майнинг ва «соғлом технологиялардан» юқори даромад ваъда қилган «Lantyan Geruy» компаниясига киритган. Аслида, лойиҳа тахминан 40 миллиард юань (≈ 5,6 миллиард доллар) тўплаган пирамида бўлиб чиқди.

Цян сохта паспорт билан Буюк Британияга қочиб кетган ва Ҳампстедда ойига 17 минг фунт стерлинг эвазига кошона уйни ижарага олган. 2021 йилда полиция унинг уйида рейд ўтказиб, криптовалюта партияси тарихидаги энг йирикларидан бири - ҳозир тахминан 5 миллиард фунтга баҳоланаётган ўн минглаб биткоинларни мусодара қилди.

Цян Хитой расмийлари таъқибидан қочганини даъво қилди, бироқ сентябрь ойида криптовалюталарга ноқонуний эгалик қилиш айбини тан олди. Олиб қўйилган маблағлар тақдири 2026 йилда фуқаролик суди жараёнида ҳал қилинади.

Жабрланган инвесторлар пулнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қайтаришга умид қилмоқда, бироқ ҳуқуқшунослар буни имконсиз деб ҳисобламоқда - кўплаб пул ўтказмалари бевосита Цян компаниясига эмас, балки воситачилар орқали амалга оширилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид