Технология | 19:00 / 13.11.2025
1294
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei Пекинда инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича 6-форумни ўтказди

2025 йил 11ноябр куни Huawei компанияси инновациялар ва интеллектуал мулк (ИМ) бўйича олтинчи форумни ўтказди, тадбирда икки йилда бир марта ўтказиладиган “Энг яхши ўнта ихтиро” мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Тадбир инновациялар ва ижтимоий тараққиётни ривожланиши учун очиқлик ва ИМни ҳимоя қилишнинг аҳамиятини муҳокама қилиш учун бутун дунёнинг инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича мутахассисларини жамлади.

Фото: Huawei

“Очиқ инновациялар жамият ва технология тараққиётига ҳисса қўшади ва бу бизнинг ДНКмизда. Биз инновацияларга очиқ ёндашишга содиқмиз, — деди компаниянинг юридик масалалар бўйича директори Сун Люпин. — Huawei бошқаларнинг интеллектуал мулкини ҳурмат қилади ва ўз мулкини, жумладан патентлар, савдо белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари ва тижорат сирларини ҳимоя қилади”.

2024 йилда Huawei’ни патентларни лицензиялашдан олган даромади тахминан 630 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Huawei’нинг патент ажратмаларининг умумий миқдори олинган ажратмалар миқдоридан деярли уч баравар кўп бўлди.

Huawei компаниясининг бош юридик маслаҳатчиси Сун Люпин кириш нутқини сўзламоқда

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директорининг ёрдамчиси Марко Алеман шундай деди: “Huawei БИМТ интеллектуал мулк хизматларининг глобал фойдаланувчиси ва инновацияларнинг илғор ҳаракатлантирувчи кучидир. 2024 йилда Huawei компанияси патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома (Patent Cooperation Treaty, PCT) доирасида 6600 та ариза берди ва 2014 йилдан бошлаб PCT тизимининг энг йирик фойдаланувчиси ҳисобланади”.

Халқаро савдо белгилари ассоциацияси (International Trademark Association, INTA) менежери Этьен Санс Де Аседо таъкидлашича: «Номоддий актив сифатида интеллектуал мулк бу инновациялар ва ижодкорликни миқдорий ўлчанадиган қийматга айлантирадиган универсал тилдир».

LES International Халқаро лицензиялаш жамиятининг сайланган президенти Ван Нинлин саноат етакчилари, сиёсатчилар, тадқиқотчилар ва тадбиркорларни ҳамкорликни ривожлантириш, билим алмашиш, тўсиқларни камайтириш ва масъулиятли лицензиялаш билан шуғулланишга чақирди.

Форумда Huawei келажакдаги ривожланиш учун муҳим бўлган бир қатор бизнес соҳаларини, жумладан ҳисоблаш техникаси, HarmonyOS операцион тизими ва маълумотларни сақлаш тизимларини қамраб олган олтинчи “Энг яхши ўнта ихтиро” мукофотини қўлга киритган инновацияларни тақдим этди.

Huawei компаниясининг интеллектуал мулк бўйича вице-президенти ва раҳбари Алан Фаннинг таъкидлашича, Huawei АКТ соҳасида етакчи технологияларнинг етказиб берувчиси сифатида ўз технологияларини очиқ дастурий таъминот, очиқ аппарат таъминот, патент сўровлари, стандартлаштиришга қўшган ҳиссаси ва илмий мақолалар орқали баҳам кўради.

Huawei компаниясининг интеллектуал мулк бўлими бошлиғи Алан Фан асосий маъруза тақдимотида

2024 йилда Huawei 37 000 та патентни эълон қилди ва компания учун янги рекорд ўрнатди. Бундан ташқари, Huawei стандартлаштириш ташкилотига 10 000 дан ортиқ техник материалларни тақдим этди ва 1000 дан зиёд илмий мақолаларни нашр этди. Шу билан бирга, OpenHarmony'нинг манба коди 8100 дан ортиқ жамоат аъзоларининг ҳиссалари туфайли яна 10 миллион қаторга ўсди, openEuler эса 10 миллион ўрнатишдан ошиб кетди.

Уяли алоқа стандартлари соҳасида 2024 йил охирига келиб 2,7 миллиарддан ортиқ 5G қурилмалари Huawei патентларига, Wi-Fi соҳасида эса 1,2 миллиарддан ортиқ истеъмолчи электрон қурилмалари лицензияланган. Мультимедиа соҳасида 3,2 миллиарддан ортиқ қурилмалар компания патентлари бўйича видео кодекларга лицензияланган. Fortune Global 500 рўйхатидан жами 48 та компания Huawei’нинг тўғридан-тўғри ёки билвосита лицензия эгаларига айланди.

Гонконг университети вице-президенти ўринбосари Тан Хейвай ҳам форумда сўзга чиқди: “Инновациялар замонавий иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб, уларнинг барқарор ишлаши ишончли, очиқ ва глобал ишончга эга патент тизимига боғлиқ. Huawei каби компаниялар интеллектуал мулк бўйича халқаро меъёрларга риоя қилаётганини кўришдан хурсандман, бу эса соғлом бизнес экотизимини ривожлантириш орқали интеллектуал мулк қийматини максимал даражада оширишга имкон беради”, деди у.

Очиқ инновацияларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида Huawei 2024 йил июн ойида Chaspark Patent сайтини ишга туширди. Бу бутун дунё бўйлаб тадқиқотчилар учун патент маълумотларига эга бўлган бепул ва ишончли платформа — ушбу хизмат талабалар, индивидуал тадқиқотчилар ва кичик технология соҳасидаги ташкилотлар учун жуда қимматли бўлиши мумкин. Компания бугун Chaspark Patent’нинг муҳим янгиланишларини, шу жумладан семантик қидирув ва сунъий интеллектни кўриб чиқиш каби янги функцияларни эълон қилди.

Форумнинг бошқа меҳмон маърузачилари орасида PatSnap China бош директори Чжу Яли, Осиё ва Тинч океани бўйича Clarivate директори Ван Цзи, Sisvel президенти Маттиа Фоглиакко ва Avanci Vehicle президенти Лори Фицжералд сўзга чиқдилар. Улар ўз тажрибалари ва очиқ инновациялар соҳасидаги илғор амалиётлар билан ўртоқлашдилар.

Форум якунида Сун шундай деди: “Биз инновациялар ва интеллектуал мулкни ҳимоя қиладиган муҳитни яратишга интилмоқдамиз ва интеллектуал мулкни конструктив ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун саноат ҳамкорлари билан яқиндан ишлаймиз. Шу тариқа, саноат иштирокчилари биргаликда ўсишда ва ривожланишда давом этишлари мумкин”.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид